Андижон вилояти архив иши бошкармаси бошлиғининг жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш бўйича сайёр қабулларини ўтказиш юзасидан 2019 йил I ярим йиллигига мўлжалланган иш режасига мувофиқ жорий йилнинг 16 январь куни вилоят давлат архиви биносида архив иши ҳудудий бошқармасининг сайёр қабули ўтказилди.

          Сайёр қабул бошқарма бош мутахассиси Д.Валиев хамда вилоят Давлат архиви директори А.Хамидовлар томонидан ўтказилди

Ушбу бўйича вилоят давлат архиви томонидан “Андижоннома” газетасига 2019 йил 16 январ куни сайёр қабули ўтказилиши бўйича эълон берилди. Сайёр қабулга Андижон шаҳар, Андижон ва Пахтаобод туманларида яшовчи фуқаролар ташриф буюрдилар.

Сайёр қабулига ташриф буюрган фуқаролар ўзларининг қизиқтирган саволлари, уй-жой ва иш ҳақи бўйича мавжуд муаммолари билан мурожаат қилган  фуқаролар қуйидагилардан иборат.

Иш ҳақи бўйича мурожаат этган фуқаролар :

1.Андижон шаҳар “Олтинкўл” кўча 104-уйда яшовчи Мўминова Минавархон Эргашбоевна нафақага чиқиши муносабати билан  қолиб кетган мехнат дафтарчасини олиш учун мурожаат қилди.

2.Андижон шахар С.Обидов кўча 17 уйда яшовчи Ширинский Олег Вачеславович.

3.Андижон тумани Нурафшон МФЙ Нурли йўл кўча 78 уйда яшовчи Ахмедов Турсунбой.

4.Андижон шахар 3-кичик даҳа 9 йу 34 хонадонда яшовчи Головенко Алектина Анатолевна.

5.Андижон шахар Пахтаобод кўча 11 уйда яшовчи Ибрагимов Акрамжон Тажибаевичларнинг иш стажи ва иш хақлари билан боғлиқ мурожатлари шу вақтнинг ўзида ижобий ҳал қилинди.                      

Уй-жой бўйича мурожаат этган фуқаролар:

1.Пахтообод тумани Санграобод кўча 83 уйда яшовчи Комилова Ойтожихон Абдураимовна.

2.Андижон шахар Шимолий кичик даҳа 8 уй 28 хонадонда яшовчи Джаббарова Холисхон Абдуллажановна.

3.Андижон шахар Уртак кўча 17 уйда яшовчи фуқаро Юддашев Мамуржон Махмудовичларнинг қарорлардан кўчирма олиш тўғрисидаги мурожатлари шу вақтнинг ўзида ижобий ҳал қилинди.