Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 январдаги 41-сон фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида архив иши худудий бошқармасининг 2019 йил 24 январ кунги вилоятдаги барча архив муассасаларида 2019 йил 26 январ куни умумхалқ экологик хайрия хашари ўтказилишини ташкил этиш хақидаги 13-сонли буйруғи ишлаб чиқилди.

Хайрия хашарида барча шахар ва туман архив бинолари ва ҳовлилари атрофидаги ариқлари, кўча ва йўлаклари супуриб тозаланди, томорқалар чопилди, дарахтлар оқланиб шакл берилди. Ободонлаштириш вақтида тўпланган қурилиш ва маиший чиқиндилар ободонлаштириш бўлимларининг махсус транспорт воситаларида алоҳида белгиланган жойларга олиб бориб ташланди.