2018 йил 29 декабр куни Андижон вилоят архив иши худудий бошқармаси ҳамда унинг тизимидаги архив муассасалари иштирокида “Янги йил” тадбири кўтаринки рухда нишонланди.

Байрам тадбирига архив соҳасида узоқ йиллар мехнат қилган мехнат фаҳрийлари Ж.Баходиров, Ў.Эшонхўжаев, А.Мадазимов, З.Солиева ва бошқалар таклиф этилди.

Тадбирнинг бошида архив иши худудий бошқармаси бошлиғи Ш.Ҳайдаров ҳамда мехнат фахрийси Ж.Баходировлар барча архив ҳодимларини Янги йил байрами билан қутлаб ўзларининг самимий тилакларини билдирдилар ва сохада жонбозлик кўрсатган архив рахбарлари: вилоят давлат архиви директори А.Хамидов, Асака туман давлат архиви директори З.Хатамова, Олтинкўл туман давлат архиви директори  Х.Асронов, Балиқчи туман ИҲҲШТХ архиви директори А.Рўзибоев, Булоқбоши туман ИҲҲШТҲ архиви директори А.Исроиловларга бошқарманинг “Ташшакурнома”си ҳамда архив ҳодимлари З.Қувватова, Б.Хамдамовларга “Фахрий ёрлиқ”ларини топширдилар.

Шунингдек байрам тадбирида архив ходимлари томонидан  “Иван Васильевич ўз касбини ўзгартиради” филмидан сахна кўриниши байрам қатнашчиларига хавола этилди.

Бундан ташқари байрам дастуридан “келин салом”, “омад лото” ва шар ишириш” кўнгил очар ўйинлари ташкил этилиб дастур ғолибларига эсдалик совғалари топширилди.