“Ўзархив” агентлигининг 2018 йил 19+ октябрь кунги 01-13/10 сонли архив муассасалари ходимларининг соғлом турмуш тарзи, жисмоний тарбия кўникмасини шакллантириш ва спортни оммавийлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасини ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилоят архив иши худудий бошқармаси ҳамда унинг тизимидаги давлат архивларида “СОҒЛОМ ТАНДА СОҒ АҚЛ” шиори остида ҳодимларни спорт ўйинларига жалб қилиш ишлари ташкил этилди.

Избоскан, Мархамат ва Шахрихон туман давлат архивлари раҳбар ва ходимлари вилоятда биринчилардан бўлиб ҳодимлар ўртасида иш кунини Ўзбекистон Республикаси мадҳияси ва ишлаб чиқариш гимнастикаси билан бошламоқдалар. Давлат архивининг касаба уюшмаси бўлими билан хамкорлигида шаҳмат, шашка, теннис столи сотиб олиниб архив ҳодимлари ўртасида спорт мусобақаси ташкил этилди.