Обод қишлоқ дастурини ижросини таъминлаш мақсадида, Балиқчи туман идоралараро хўжалик хисобидаги шахсий таркиб хужжатлари архивининг том ва фасад қисми вилоят ҳокимлиги томонидан таъмирдан чиқарилди. Бино атрофидаги 1,5 сотих ер майдони архив хисобига ўтказилиб, мазкур ер майдонида 113 кв метрдан иборат 2 та хужжатлар сақловхонаси, рахбар қабулхонаси, ходимлар учун хона ва иккиламчи (ошхона, хожатхона, душ) хоналари қурилди. Ҳудуд йўлакчалари йўл плиталари (брусчатка) билан қопланди. Шунингдек туман ҳокимлиги ташаббуси билан 30 та металл стеллажлар билан таъминланди. Мазкур ишларга архив томонидан ишлаб топилган 120 млн.сўм бюджетдан ташқари маблағлар сарфланди.