2018 йил 10 октябр куни Олтинкўл туман давлат архивининг 2018-2019 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар режасига асосан туман ИИБ ЁҲБ бўлими билан хамкорликда ёнғин хавфини олдини олиш бўйича ўқув амалий машғулоти ўтқазилди.

            Ўқув машғулотида Архив иши худудий бошқармаси бошлиғи Ш.Ҳайдаров, туман ЁҲБ лейтенанти инспектор Н.Турдиев, давлат архиви рахбар ва ҳодимлари, хамда ЁҲБ ҳодимлари иштирокида ёнғин хавфини олдини олиш ва ёнғин келиб чиққанда уни ўчириш бўйича амалий машғулоти ўтказилди. Ўқув амалий машғулотини ўтказиш давомида ЁҲБ ҳодимлари томонидан архив ҳодимларига ёнғинни ўчириш мосламаларидан фойдаланиш қоидалари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.